Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХШТ: Курск областидаги вазият юзасидан Россиядан ҳеч қандай мурожаат келиб тушмади
Биз вазият ривожини диққат билан кузатиб борамиз ва ташкилот низомига мувофиқ ҳаракат қиламиз, дея маълум қилди КХШТ.
Шу кунгача Россиядан Курск вилоятидаги вазият юзасидан ҳеч қандай сўров келиб тушмади. Бу ҳақда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)нинг расмий сайтида чоп этилган хабарда айтилади.
«Ҳарбий можаронинг КХШТ масъулият ҳудудига ўтиши кескинлашув янги босқичидир. Бизнинг таҳлилий хизматимиз кеча-ю кундуз ишлайди. Вазият ривожини диққат билан кузатиб борамиз ва ташкилот низоми асосида иш олиб борамиз. Котибият ва Россия Федерациясининг тегишли давлат органлари мунтазам равишда маълумот алмашадилар. Зарур бўлганда, КХШТ котибияти бу ҳолатда кўзда тутилган барча тартибларни белгиланган муддатда амалга оширади», — дейилади КХШТ матбуот хизмати хабарида.
Ташкилот ҳарбий ёрдам кўрсатиш масаласи фақат аъзо давлатнинг расмий сўрови бўлган тақдирдагина кун тартибига чиқиши мумкинлигини эслатди. Бироқ шу кунгача Россиядан Курск вилоятидаги вазият билан боғлиқ бундай мурожаат бўлмаган.
Курск вилоятидаги вазият
Россия Федерациясининг Курск вилояти чегара ҳудудларида вазият кескинлашуви 6 август куни эрталаб, Украина армияси минтақада операция ўтказа бошлаганидан сўнг бошланди. Чегара ҳудудларида Россия ва Украина қўшинлари ўртасида шиддатли жанглар давом этмоқда, аҳоли пунктларида учувчисиз учоқларнинг кенг кўламли ҳужумлари қайд этилмоқда, вақти-вақти билан ракета ҳақида огоҳлантириш сигналлари эшитилмоқда.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Украина Қуролли кучлари Курск вилоятига бостириб кирганидан сўнг жанглар асосан вилоятнинг Коренев ва Суджа, қисман Беловский ва Лгов туманларида давом этган.
Россия томонининг сўнгги маълумотларига кўра, Украина Қуролли кучларининг минтақадаги ҳужумлари натижасида 12 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, 120 дан ортиқ киши жароҳатланган. Минтақадаги вазият федерал фавқулодда ҳолат сифатида тан олинган.
Бундан ташқари, Россиянинг учта вилояти - Белгород, Курск ва Брянскда вазият кескинлашуви фонида аксилтеррор операцияси (АТО) режими жорий этилди.
Айни пайтда, бир қатор ҳудудларда тинч аҳолини эвакуация қилиш давом этмоқда. 12 август куни Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов Владимир Путинга эвакуация қилиниши керак бўлган 180 минг кишидан 121 минг киши аллақачон ҳудудни тарк этгани ҳақида хабар берди.
Шу билан бирга, Украина томони Курск вилоятида 1150 квадрат километр ҳудуд ва 82 аҳоли пункти назоратга олинганини даъво қилмоқда.
Бир кун аввал Украина президенти Володимир Зеленский Суджа шаҳри Украина армияси назоратига ўтганини айтган эди. «Суджа» газ ўлчаш станцияси Россия-Украина чегараси яқинида жойлашган бўлиб, бугунги кунда Россия газини Украина орқали Европага транзит қилишнинг ягона йўли бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
11:20 / 30.11.2025
“КХШТ мураккаб геосиёсий инқирозда” — Раббимов
14:25 / 01.09.2025
КХШТ ядро қуролидан фойдаланиш бўйича машғулотлар ўтказади
12:06 / 29.01.2025