Африкада маймунчечак вируси тарқалишда давом этмоқда
Бир ҳафта ичида Африка мамлакатларида 1200 киши mpox вируси билан касалланган. Европа Иттифоқида ҳам вирус тарқалиш хавфи даражаси ошди.

Фото: Panos
Маймунчечак деб ҳам аталадиган mpox вируси инфекцияси Африка мамлакатларида тез тарқалмоқда. 17 август куни эълон қилинган Африка Иттифоқи Соғлиқни сақлаш агентлиги (CDC) маълумотларига кўра, биргина ўтган ҳафтада 1200 янги гумон қилинган ёки тасдиқланган ҳолатда учта mpox кичик тури, шу жумладан хавфли Clade 1b варианти қайд этилган.
Идоранинг таъкидлашича, йил бошидан буён Африка Иттифоқининг 12 давлатида жами 18 737 та инфекция ҳолати қайд этилган ва 541 киши вафот этган.
ЕИда mpox вируси бўйича таҳдид даражаси оширилди
Касалликлар олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Европа маркази (ECDC) касалланиш ҳолатлари «паст»дан «ўртача»гача бўлган ҳудудларда аҳоли ва саёҳатчилар учун mpox вируси инфекцияси (илгари маймунчечак деб аталган) хавфини оширди. Бу ҳақда 16 август куни Стокҳолмда жойлашган ECDC маълум қилди.
«Европа ва Африка ўртасидаги яқин алоқалар туфайли биз вируснинг Clade 1 штамми билан инфекциянинг янги импорт ҳолатларига тайёр бўлишимиз керак», дея идора бошлиғи Памела Ренди Вагнернинг сўзларидан иқтибос келтирди Reuters.
Швециядаги беморда mpox вируси инфекцияси
15 август куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Швецияда mpox вирусининг янги штамми - Clade Ib билан касалланган беморни тасдиқлади ва инфекция юқиши Африкада содир бўлганлигини таъкидлади.
ЖССТ илгари Африкада вирус тарқалиши учун энг юқори огоҳлантириш даражасини эълон қилиб, эпидемияни «соғлиқни сақлаш учун халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат» деб атаганди.
Mpox вируси ҳақида
Mpox вируси касал ҳайвонлардан одамларга, шунингдек, жисмоний алоқа орқали одамдан одамга юқади. Касаллик белгилари орасида иситма, мушак оғриғи ва йирингли пуфакчалар бўлган тери тошмаси бор.
Германия соғлиқни сақлаш вазири Карл Лаутербах Швецияда mpox инфекцияси аниқланганини изоҳлар экан, бу вирус ҳозирда Германия аҳолиси учун жиддий хавф туғдирмаслигини таъкидлади. «Швециядаги ҳолат Германия ва Европа учун хавфни баҳолашда ҳеч нарсани ўзгартирмайди», деди Лаутербах.
Илгари mpox ҳақида хабар берилмаган Бурунди, Кения, Руанда ва Угандада 15 августгача 1b вариантининг 90 та ҳолати аниқланган, у аввалги вариантга қараганда оғирроқ ва кўпроқ ўлимга сабаб бўлади. ЖССТ 14 август куни Конго Демократик Республикасида 14 мингдан ортиқ касалланганлар рўйхатга олингани, 524 киши вафот этганини билдирди. 2023 йил январ ойидан буён мамлакатда 27 мингта инфекция ҳолати қайд этилган, 1100 дан ортиқ ҳолат, асосан, болалар ўртасида ўлим билан якунланган.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кремл: ядро қуролини тарқатмаслик режимига жуда катта зарба берилди
Жаҳон | 07:45
-
Трамп Эрон ва Исроил «тўлиқ оташкесимга» келишганини эълон қилди. Эрон ҳам, Исроил ҳам буни тасдиқламади
Жаҳон | 07:43
-
Эрон Қатардаги АҚШ базасига ҳужум қилди
Жаҳон | 03:43
-
Tesla Техасда роботакси сервисини ишга туширди
Фан-техника | 01:37
Мавзуга оид

20:56 / 11.06.2025
Шимолий Африкадан Ғазога бирдамлик карвони йўлга чиқди

23:35 / 14.05.2025
БМТ: Африкада ҳар 6 сонияда очликдан бир бола вафот этмоқда

23:39 / 20.03.2025
Африкадан ҳозирда йўқолиб кетган сайёрага тегишли метеорит топилди

20:43 / 09.03.2025