Жаҳон | 15:44 / 21.08.2024
4543
2 дақиқада ўқилади

Чехия Украина учун снарядларни Россия активларидан тушган даромаддан сотиб олади

Биз Украинага жуда зарур бўлган қўшимча юз минглаб йирик калибрли ўқ-дориларни харид қила оламиз, деди Чехия мудофаа вазири Яна Чернохова. 

Фото: АрміяІnform

Чехия Россиянинг Европа Иттифоқида музлатилган активларидан тушган маблағ бир қисмини Россия кенг кўламли ҳужумидан ҳимояланаётган Украинага ўтказиладиган ўқ-дориларни сотиб олиш учун ишлатади. Бу ҳақда 20 август, сешанба куни Чехия мудофаа вазири Яна Чернохова маълум қилди. Бу қарорни Европа Иттифоқи қабул қилди, деди у. 

«Шундай қилиб, биз Украинага жуда зарур бўлган қўшимча юз минглаб йирик калибрли ўқ-дориларни сотиб олишимиз мумкин бўлади, бу иттифоқчиларнинг Чехияга ишончи ва бизнинг снарядларни етказиб бериш бўйича ташаббусимиз яна бир далилидир», деди Чернохова.

Унинг таъкидлашича, қарор нафақат Украинани Россияга тегишли бўлган ресурслар билан қўллаб-қувватлайди, балки Европа давлатларининг давлат молиясини ҳам сақлаб қолади.

Чехия ташаббуси 

Феврал ойида Чехия президенти Петр Павел Мюнхен хавфсизлик конференциясида Украина учун учинчи давлатлардан 500 минг 155 мм ва 300 минг 122 мм снаряд сотиб олишни таклиф қилган эди. Ўқ-дориларнинг биринчи партияси Украинага июн ойида етиб келган. Ҳозирда Чехия ташаббусига 18 давлат қўшилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид