Россиянинг Хабаровск ўлкасида чет эл фуқароси Ўзбекистон фуқароларини террорчилар сафига ёллаган, деб хабар бермоқда РФ «ФСБ» минтақавий бошқармаси.
«Террорчилик фаолиятида ёрдам кўрсатган Марказий Осиё давлатларидан бирида туғилган шахс қўлга олинди. Ушланган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароларини халқаро террорчилик ташкилоти фаолиятида тайёргарликдан ўтиш ва бевосита иштирок этишга ёллаган», — дейилади хабарда.
Айбланувчининг ҳаракатларидан кейин Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205.1-моддаси 1.1-қисми бўйича иш қўзғатилди (Террорчилик фаолиятига кўмак кўрсатиш).
У ҳибсга олинди. Ҳозирги вақтда тергов жараёни давом этмоқда.

















