Статистика агентлиги 2024 йилнинг январ-июл ойларидаги саноат ишлаб чиқариши бўйича маълумотларни эълон қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг дастлабки 7 ойи давомида газ қазиб олиш ҳажми 26,15 млрд куб метрни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,31 млрд куб ёки 4,8 фоизга қисқарган.

2024 йилнинг январ-июл ойларидаги газ қазиб олиш кўрсаткичлари:
- Январ – 3,99 млрд куб (ўтган йилнинг мос даврида – 4,31 млрд куб);
- Феврал – 3,71 млрд куб (3,85 млрд куб);
- Март – 3,89 млрд куб (4,16 млрд куб);
- Апрел – 3,7 млрд куб (3,94 млрд куб);
- Май – 3,52 млрд куб (3,6 млрд куб);
- Июн – 3,54 млрд куб (3,7 млрд куб);
- Июл – 3,78 млрд куб (3,9 млрд куб).
Маълумот учун, 2022 йилда ҳам газ қазиб олиш 53,8 млрддан 51,67 млрд куб метргача ёки 4 фоизга, 2023 йилда эса 51,67 млрддан 46,71 млрд куб метргача ёки 9,6 фоизга қисқарганди.
Газ қазиб олишнинг қисқариб бориши фонида импорт ҳажми ошиб борябди. Хусусан, январ-июл ойларида хориждан 983,7 млн долларлик газ сотиб олинган, бу 2023 йилнинг мос даври билан таққослаганда, қарийб 5 баробарга кўп.
Ўз навбатида умумий давр учун газ экспорти 5,6 фоизга ёки 323 млн долларгача қисқарган. Аммо охирги ойларда газ сотиш ҳажми ошиб боряпти. Хусусан, биргина июн-июл ойида 263 млн долларлик газ экспорт қилинган.
Дастлабки 7 ойликда кўмир қазиб олиш 3 млн 483 минг тоннани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,4 фоизга ошган.

Шунингдек, ҳисобот даврида нефт қазиб олиш















