Махачқалъа аэропортидаги тартибсизликлар юзасидан дастлабки суд ҳукмлари чиқарилди
Доғистондаги тартибсизликларнинг беш иштирокчиси 6 йил-у 4 ойдан 9 йилгача бўлган муддатга умумий режимдаги колонияга озодликдан маҳрум қилинди.
2023 йил октябр ойида Маҳачқалъа халқаро аэропортида юз берган тартибсизликларнинг беш нафар иштирокчиси тўққиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилди. Бу ҳақда 23 август, жума куни Краснодар ўлкаси судлари матбуот хизмати хабар берди.
Ҳукмларни Армавир шаҳар суди чиқарган. Суд Анварбек Атаев, Ислом Иброҳимов, Магомед Омарасхабов, Салик Рамазонов ва Рабадан Ражабовни оммавий тартибсизликларда иштирок этганликда айбдор деб топди. Ражабов, шунингдек, ҳукумат амалдорига нисбатан зўравонлик қўллаш билан боғлиқ жиноятда ҳам айбдор деб топилди, деб хабар беради суд матбуот хизмати.
Судланувчилар Маҳачқалъа аэропортида «ташкилотчиларнинг чақириғи билан миллий ва диний адоват мақсадида оломоннинг бир қисми сифатида ҳаракат қилиб, оммавий тартибсизликларда қатнашган», дейилади ҳукмда.
«Норозиликларнинг сабаби бортида Исроил фуқаролари бўлган самолётнинг Тел-Авивдан аэропортга келиши бўлган, айбланувчилар оломон билан бирга Тел-Авивдан келган йўловчиларни қидириб, кордонни ёриб ўтиб, терминал эшикларини синдириб, самолётнинг тўхташ жойига кириб кетишган», - дея эслатади матбуот хизмати.
Суд жараёнида айбланувчилар ўз айбларига иқрор бўлмади, бироқ у иш бўйича текширилган далилларнинг йиғиндиси билан аниқланди, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Натижада суд Анварбек Атаев, Ислом Иброҳимов ва Салик Рамазоновни олти йил-у тўрт ой, Магомед Омарасхабовни олти йил-у олти ой муддатга умумий режимдаги колонияга жўнатиш ҳақида қарор чиқарди. Содир этилган жиноятлар йиғиндисидан келиб чиқиб, Рабадан Ражабов қисман қисман қўшиб тўққиз йил муддатга ҳукм қилинди.
Ҳукмлар қонуний кучга кирмади.
Маҳачқалъа аэропортидаги тартибсизликлар
2023 йил 29 октябр куни кечқурун Тел-Авивдан Red Wings авиакомпаниясининг навбатдаги рейси етиб келгунига қадар бир неча юз киши Маҳачқалъа халқаро аэропортига бостириб кирди. Улар бир неча соат давомида аэропортни эгаллаб олди ва яҳудийларга қарши шиорлар билан ҳар бир хонага кириб, яҳудийларни қидирди. Тартибсизликлар қатнашчилари эшикларни бузиб, аэропорт ҳудудидан чиқиб кетаётган машиналарни тўсиб қўйган, ўзбошимчалик билан у ердаги одамларнинг паспортларини текширган ва етиб келган самолётга киришга ҳаракат қилган.
30 октябрга ўтар кечаси шаҳарга Россия гвардиясининг махсус кучлари етиб келди. Тартибсизликлардан кейин 60 киши қўлга олинган. Воқеа натижасида, Доғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 20 киши, жумладан, тўққиз нафар полициячи жароҳатланган.
Доғистон ҳукумати, Россиядаги мусулмонлар ва яҳудийлар конфессиялари вакиллари, шунингдек, қатор давлатлар Маҳачқалъа аэропортидаги тартибсизликларни қоралади. Россия президенти Владимир Путин воқеада ғарб махсус идораларини айблади.
Мавзуга оид
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
17:53 / 20.11.2024
Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш залини реконструкция қилиш бошланди
20:03 / 18.11.2024
Европанинг энг гавжум аэропорти номи эълон қилинди
19:31 / 14.11.2024