Ўзбекистон | 13:05 / 24.08.2024
10209
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистондаги ўтов Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

Нукусда «Оқ қуш» мажмуасидаги ўтов дунёдаги энг катта ўтов сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Унинг диаметри 40,5 метрни ташкил қилади.

Фото: Uzbektourism

Туризм қўмитаси хабарига кўра, “Оқ қуш” мажмуасида барпо этилган дунёдаги энг катта диаметрли қорақалпоқ халқининг миллий қора уйи (ўтов) Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди. Мазкур ўтовнинг диаметри 40,5 метрдан иборат.

22 август куни ушбу мажмуада Гиннес рекордлар китоби сертификатининг тантанали топшириш маросими ўтказилди.

Тадбирда президент маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев, давлат идоралари раҳбарлари, маҳаллий ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мавзуга оид