Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябр ҳолатига мамлакатда жами 330 830 та деҳқон хўжалиги фаолият юритмоқда.
Ҳудудлар кесимида Андижон вилояти 50 775 та деҳқон хўжалиги билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларни Хоразм вилояти (44 658 та) ва Самарқанд вилояти (33 343 та) эгаллаган.
Деҳқон хўжаликларининг ҳудудлар бўйича тақсимоти:
Андижон вилояти — 50 775 та;
Хоразм вилояти — 44 658 та;
Самарқанд вилояти — 33 343 та;
Фарғона вилояти — 31 748 та;
Қашқадарё вилояти — 29 622 та;
Наманган вилояти — 24 889 та;
Сурхондарё вилояти — 24 092 та;
Тошкент вилояти — 19 274 та;
Бухоро вилояти — 18 531 та;
Жиззах вилояти — 16 281 та;
Сирдарё вилояти — 13 910 та;
Қорақалпоғистон Республикаси — 12 885 та;
Навоий вилояти — 10 692 та;
Тошкент шаҳри — 130 та.
Маълумотлардан кўринишича, деҳқон хўжаликлари сони бўйича ҳудудлар ўртасида сезиларли фарқ мавжуд. Хусусан, Андижон вилоятида 50 мингдан ортиқ деҳқон хўжалиги фаолият юритаётган бўлса, пойтахтда уларнинг сони 130 тани ташкил этади.












