Мирзиёев қозоғистонликларнинг бир гуруҳини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади
Улар икки мамлакат халқларининг кўп асрлик дўстлиги ва ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш йўлидаги улкан хизматлари учун тақдирланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга кўтариш, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни амалий маъно-мазмун ҳамда муҳим ташаббуслар билан бойитиш, устувор йўналишлардаги алоқаларни кенгайтириш ва ҳар томонлама ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни фаол илгари суришга қўшган шахсий ҳиссаси, шунингдек, мамлакатларимиз халқларининг кўп асрлик дўстлиги ва ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш йўлидаги улкан хизматлари учун бир гуруҳ қозоғистонликларни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади:
- Карин Ерлан Тинимбайули - Қозоғистон Республикасининг Давлат маслаҳатчиси;
- Желдибай Руслан Султанули - Қозоғистон Республикаси Президентининг ички сиёсат ва коммуникация масалалари бўйича ёрдамчиси;
- Жумангарин Серик Макашевич - Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;
- Балаева Аида Галимовна - Қозоғистон Республикаси маданият ва ахборот вазири;
- Атамкулов Бейбут Бакирович - Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси;
- Хашимжанов Икрам Акрамович - Қозоғистон Республикаси Ўзбеклар этномаданий бирлашмалари уюшмаси раиси.
Мавзуга оид

16:23 / 22.03.2025
Хушбоқ Раҳимов ва Тиан Шучун «Дўстлик» ордени билан мукофотланди

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025