Ўзбекистон фуқаролари Uzbekistan Airways АЖ авиакомпанияси орқали тўғридан тўғри рейсларда Саудия Арабистонига олиб борилади.
Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади. Мавсум давомида тажрибали ишчи гуруҳи ва имом-хатиблардан иборат элликбошилар ҳамда малакали шифокорлар фуқароларга ҳамроҳ бўлади.
Мадина шаҳрида Grand Shahba, Макка шаҳрида эса Marmara Group Hotel меҳмонхоналарида юртдошлар истиқомат қилади. Меҳмонхоналар 3-4 ўринли бўлиб, 3 маҳал таомлар, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади.
Мазкур шаҳарларда муборак қадамжоларга зиёрат ташкил этилади. Меҳмонхоналарда тиббиёт пунктлари, транспорт хизмати ва ишчи гуруҳлари штаблари 24 соат давомида фаолият юритади.















