Спорт | 18:39 / 27.08.2024
3519
1 дақиқада ўқилади

2026 йилги Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилади

Мусобақа тарихий кўчманчи халқларнинг миллий ўйинлари асосида ташкил этилади.

Фото: Табылды Кадырбеков

Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари (World Nomad Games) – этник спорт турлари бўйича халқаро спорт мусобақаси 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказилади.

Мусобақа тарихий кўчманчи халқларнинг миллий ўйинлари асосида ташкил этилган. Ўйинлар ташаббускори Қирғизистон ҳисобланади. Дастлабки мусобақалар Чўлпон-Отада (2014, 2016, 2018) ва Туркияда (2022) ўтказилган.

2024 йил 8-15 сентябр кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бешинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари бўлиб ўтади, унда 85 давлатдан 2 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашади.

Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ЮНEСКО номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид