Ҳолат 26 август куни соат 15:30 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани “Қиргузар” МФЙ Назарбек темирйўли кўприги остида содир бўлган. Туркистон—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган 1990 йилда туғилган У.М. бошқарувидаги Damas'нинг салон қисмида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин натижасида автомобил тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолган. Ҳаракат вақтида автомобилда йўловчи бўлмаган.
Ушбу ёнғин натижасида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиси соғлиғига зиён етмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Зангиота тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







