Боғча директори лавозимига номзод кўрсатишнинг янги тартиби жорий қилинади
2025 йилдан мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимига менежерлик сертификатига эга бўлган номзодлар захираси шакллантирилади.
Вазирлар Маҳкамаси «Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларига ўқитиш, уларга менежерлик сертификатини бериш ва номзодларни лавозимга тайинлаш тизимини жорий этиш тўғрисида» қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга махсус портал орқали менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий қилинади.
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган ташкилот директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устамалар тўланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан менежерлик сертификатига эга бўлган номзодлар орасидан ташкилот директори лавозимига номзодлар захираси шакллантирилади. Бунда ташкилот директори вакант лавозимларига номзодлар фақат сертификати мавжуд бўлган номзодлар захирасига киритилган кадрлар орасидан танлаб олинади.
Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодлар учун тарбия жараёнларини самарали бошқариш бўйича контент материалларини ишлаб чиқишда кўмаклашади.
Ушбу қарор билан Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг тузилмаси ҳам тасдиқланди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
Жаҳон | 23:21 / 24.05.2025
-
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
Иқтисодиёт | 22:51 / 24.05.2025
-
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
Иқтисодиёт | 22:41 / 24.05.2025
Мавзуга оид

13:50 / 09.10.2024
Камбағалликни қисқартириш вазирлигида "лойиҳа менежерлари" гуруҳи ташкил этилади

21:23 / 12.08.2024
Янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

07:34 / 20.04.2024
Тадбиркорнинг 943 млн сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди

21:37 / 07.02.2023