Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро сертификати йўқ ўқитувчиларни ишдан бўшатиш бўйича кўрсатма берилмаган — вазирлик
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хорижий тил ўқитувчилари учун август ойида чет тилини билиш даражасини аниқлаш учун қўшимча тест синовларини ташкил этиш чораси кўрилаётганини маълум қилган.
Фото: Depositphotos
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги халқаро тил сертификати йўқ ўқитувчилар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш юзасидан расмий кўрсатма бермаган.
Вазирликнинг Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари республика кенгашига йўллаган жавоб хатида таъкидланишича, “Вазирлик томонидан ҳудудий бошқармалар ва тизим ташкилотларига жорий ўқув йилидан бошлаб хорижий тилларни ўзлаштириш даражаси бўйича камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаган хорижий тиллар ўқитувчилари билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш юзасидан расмий кўрсатма берилмаган”.
Шунингдек, жавоб хатида хорижий тил ўқитувчилари учун август ойида чет тилини билиш даражасини аниқлаш учун қўшимча тест синовларини ташкил этиш чораси кўрилаётгани маълум қилинган.
Июл ойи охирларида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари республика кенгаши халқаро тил сертификати йўқ ўқитувчиларни ишдан бўшатмаслик бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдимнома киритганди.
Мавзуга оид
13:56 / 27.11.2025
Олий таълимда аёл профессор-ўқитувчилар улуши 46 фоизга етди
13:15 / 08.11.2025
Қозоғистонлик ўқитувчилар ChatGPT’дан бепул фойдаланишади
22:07 / 12.10.2025
Ўқитувчилар учун малака тоифа синовлари ўтказиладиган саналар белгиланди
14:50 / 01.10.2025