Бразилия Маскнинг Starlink платформасига нисбатан санкциялар билан таҳдид қилди
Бразилияда Starlink интернет-провайдери ўз тармоқларида X’ни блокламаса, лицензияси бекор қилиниши мумкин.
Бразилияда америкалик тадбиркор Илон Маскка босим кучаймоқда. Бразилия телекоммуникация регулятори Anatel Starlink’ни агар Маск корпорацияси X платформаси (собиқ Twitter) ўз тармоқларида блоклашдан бош тортса, мамлакатда сунъий йўлдош интернети лицензияси бекор қилиниши мумкин бўлган санкциялар ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Reuters 3 сентябр, сешанба куни хабар берди.
Ўз навбатида, Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва CNN телеканали Бразилия хизматига мамлакат суд тизими «дунё Илон Маскнинг ўта ўнг мафкурасига бадавлат шахс бўлгани учунгина чидаши шарт эмас» деган муҳим хабарни юборганини айтди.
Anatel вакилининг айтишича, регулятор барча Бразилия уяли алоқа операторларини текширмоқда. Унга кўра, Starlink Бразилия Олий суди судяси Алешандр де Мораэснинг буйруғини бажармаслигини билдирган ягона компаниядир.
Бразилия суди X платформасини блоклашга қарор қилди
Бразилия Федерал олий суди судяси Алешандр де Мораэс Миллий телекоммуникация агентлигига Х ижтимоий тармоғининг бутун мамлакат бўйлаб ишини 24 соат ичида тўхтатишни буюрди.
Бразилиянинг Globo телеканали ўз сайтида таъкидлаганидек, аввалроқ америкалик миллиардер Илон Маскка тегишли микроблоглар сервиси мамлакатдаги қонуний вакилини 24 соат ичида тайинлаш талабига амал қилмаган.
Х ижтимоий тармоғига кирганлар 8000 евро жаримага тортилади
Бразилия Олий суди мамлакат ҳукуматининг Х ижтимоий тармоғини тақиқлаш қарорини қўллаб-қувватлади, деб хабар берди Bloomberg. Бу ҳақдаги қарор 2 сентябр куни бўлиб ўтган онлайн йиғилишда қабул қилинди. Х ижтимоий тармоғи қарор устидан шикоят қилиш имкониятига эга.
Ижтимоий тармоқнинг мамлакатдаги фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги қарор 30 август куни Олий суд судяси Алешандр де Мораэс томонидан чиқарилган. Ҳайъатдаги ҳакамлар ҳам Мораэс қарорини қўллаб-қувватладилар, унга кўра VPN орқали тақиқини четлаб ўтишга уринган шахс ёки компания кунига 50 минг реал (8000 евро) миқдорида жаримага тортилади.
Bloomberg: Starlink терминаллари қора бозорда сотилмоқда
Илон Маскнинг SpaceX компанияси томонидан ишлаб чиқилган Starlink сунъий йўлдош алоқа терминаллари бутун дунё бўйлаб қора бозорда сотилмоқда, деб хабар берганди Bloomberg 25 март куни манбаларга таяниб. Агентлик суриштирув ўтказди, унинг давомида у ноқонуний савдо ва Starlink тўпламларини фаоллаштиришнинг кўплаб мисолларини аниқлади.
Bloomberg маълумотларига кўра, қора бозор юқори тезликдаги ва ишончли интернетга эҳтиёж сезилган, алоқа сифати паст бўлган ҳудудларда пайдо бўляпти. Мисол тариқасида мақола муаллифлари кўп йиллардан буён шиддатли фуқаролик урушлари давом этаётган Яман ва Суданни келтирган. Ҳар икки давлат ҳам тез-тез интернет узилишларини бошдан кечирмоқда, шунинг учун ҳарбийлар Starlink тизимларига мурожаат қилмоқда.
Мақолада, шунингдек, Қозоғистон мисоли келтирилади, у ерда яқин вақтгача, деб ёзади Bloomberg, тўпламни ҳатто хусусий мижоз сифатида ҳам маҳаллий почта хизмати орқали олиш мумкин эди. Терминаллар Венесуэлада ҳам кенг қўлланади, гарчи Starlink веб-сайтидаги қамров харитаси мамлакат сунъий йўлдош алоқасига уланмаганлигини кўрсатяпти.
Контрабанда усуллари ва Starlink’нинг қора бозорда мавжудлиги алоқа тизимидан нотўғри фойдаланиш глобал муаммо эканини кўрсатиб, компаниянинг ўз маҳсулотлари устидан назорати борасида саволлар туғдирмоқда, деб таъкидлайди Bloomberg.
Мавзуга оид
22:08 / 19.12.2024
Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими илк бор смартфонларда ишлай бошлади
10:00 / 16.12.2024
Ўзбекистон Бразилияга илк бор блок-поезд жўнатди
14:45 / 11.12.2024
Бразилия президенти мияга қон қуйилиши туфайли операция қилинди
21:13 / 10.12.2024