Ўзбекистон | 09:02 / 03.09.2024
7619
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг икки туманида ичимлик сув таъминоти вақтинча тўхтатилади 

Тошкент шаҳрининг икки тумани Бектемир ва Юнусободнинг айрим ҳудудларида бир кун давомида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади. 

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” хабарига кўра, 2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан 5 сентябр соат 09:00 дан 6 сентябр 21:00 га қадар ичимлик сув босими пасайиши кузатилади ҳамда қатор ҳудудларда вақтинча бўлмайди.

Улар:

Бектемир тумани бўйича: Миришкор, Роҳат, Мажнунтол, Зилола, Иқбол, Чашма, Ийк ота, Абай, Гулбоғ, Ҳусайн Бойқаро, Бектемир, Олтинтопган, Соҳил, Мусаффо маҳаллалари ҳамда “Водник” иссиқлик марказида;
Юнусобод тумани бўйича: Исломобод, Ҳасанбой, Шарқ ҳақиқати маҳаллаларида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид