Ўзбекистон | 07:28 / 07.09.2024
49332
1 дақиқада ўқилади

Талабалар учун контракт пулини тўлаш муддати белгиланди

Белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизи талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача ёки давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача амалга ошириши керак.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМга тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда таҳсил олаётган талабалар учун тўлов муддатлари белгиланди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига кўра, белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизи талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 2024 йил 15 сентябргача ёки Ўзбекистон таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача амалга ошириши керак.

Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун 2024 йил 1 октябргача ёки олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача белгиланди.

Тўлов миқдорининг камида 50 фоизини 2025 йил 1 январгача, 75 фоизини 2025 йил 1 мартгача ва 100 фоизини 2025 йил 1 майгача ёки ОТМ ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача тўлаш лозим.

Вазирликнинг билдиришича, мазкур тартиб молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари учун тавсиявий характерга эга.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи