Сентябр ойининг дастлабки ҳафтасида АҚШ иқтисодиёти учун муҳим бўлган меҳнат статистикаси маълумотлари эълон қилинди. Қайд этилишича, мамлакатда жами 7 млн 673 минг янги иш ўринлари яратилган, бу прогноз (8 млн 90 минг) ва аввалги кўрсаткичдан (7 млн 910 минг) сезиларли паст. Жума куни эълон қилинган АҚШ ишсизлик даражаси ҳисоботи шуни кўрсатдики, август ойида бу кўрсаткич 4,2 фоизни ташкил этган, бу прогноз қилинган рақам билан бир хил бўлиб, ундан аввалги ойга нисбатан 0,1 фоизга қисқарган. Бу маълумотлар Федерал захира тизмининг (ФЗТ) асосий фоиз ставкасини белгилашдаги режаларига жиддий таъсир қилиши мумкин.

Jahon Insights канали экспертлари 2 сентябрдан 6 сентябргача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.  

АҚШ топ фонд бозорлари индекси:

  • S&P500 – 5408 (ҳафта бошидан -4,25 фоиз, йил бошидан +13,39 фоиз);
  • NASDAQ – 16690 (ҳафта бошидан -5,77 фоиз, йил бошидан +11,19 фоиз);
  • DJI – 40345 (ҳафта бошидан -2,93 фоиз, йил бошидан +7,05

фоиз).

Ҳафта савдоларида Dow Jones индекси 218 пунктга, NASDAQ ва S&P500 мос равишда 1023 ва 240 пунктга пасайди.

Асосий қимматбаҳо металлар:

  • Олтин – 2497 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -0,24 фоиз, йил бошидан +21,06 фоиз;
  • Кумуш – 27,9 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -3,23 фоиз, йил бошидан +17,44 фоиз.

Қимматбаҳо металлар ҳам кетма-кет коррекциялар сериясини давом эттиряпти. Ҳафта давомида олтин 5,89 долларга, кумуш 93 центга арзонлашди.

Нефт

  • WTI – 68,08 доллар (ҳафта бошидан -7,48 фоиз, йил бошидан -4,5 фоиз);
  • BRENT – 71,47 доллар (ҳафта бошидан -7,17 фоиз, йил бошидан -7,23 фоиз).

Ҳафта давомида нефтнинг WTI маркаси 5,5 долларга, BRENT эса 5,52 долларга арзонлашди.

Валюталар

  • USD/EUR: +0,33 фоиз (йил бошидан +0,41 фоиз);
  • CNY/USD: -0,03 фоиз (йил бошидан -0,14 фоиз);
  • TRY/USD: -0,35 фоиз (йил бошидан +15,2 фоиз);