Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
9 cентябр куни соат 9:10 ларда Мустақиллик шоҳкўчасида Cobalt, Tracker-2, Lacetti, Nexia-3 ва Skoda ўзаро тўқнашди. ЙТҲда тан жароҳати олганлар йўқ.
Жорий йилнинг 9 cентябр куни соат 9:10 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳкўчасида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2002 йилда туғилган ҳайдовчи О.Т. бошқарувидаги Cobalt, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи Ф.Й. бошқарувидаги Tracker-2, 1998 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Қ. бошқарувидаги Lacetti, 1993 йилда туғилган ҳайдовчи О.З. бошқарувидаги Nexia-3 ва 1984 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.А. бошқарувидаги Skoda русумли автомашиналар тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026