Жорий йилда ҳам ҳафталик бир қатор ихтисослаштирилган тадбирларни ягона форматда бирлаштиради.
ICTWEEK UZBEKISTAN 2024 ҳафталигининг расмий очилиш маросими 17 сентябр куни CАEх мажмуасида театрлаштирилган томоша ва лазер шоу билан бошланади. Унда расмий вазирлик ва идора, хорижий ташкилот вакиллари, тадбир ҳамкорлари Invest Qatar, DataWolt, UZUM, ZTE, Huawei, IT Park, Uztelecom вакиллари иштирок этиб, турли мавзуларда чиқишлар қилади.
Шу куннинг ўзида IT Park'нинг “Shared Services & Offshore Outsourcing” ҳамда аёлларнинг IT соҳасидаги ўрнига бағишланган “IT соҳасида аёллар: имкониятлар ва муаммолар” конференциялари бўлиб ўтади.
17 сентябр, ҳафталикнинг 1-куни
“Shared Services & Offshore Outsourcing” конференциясида Ўзбекистонда хорижий компаниялар учун имкониятлар ва шарт-шароитлар тақдимоти, имтиёзлар, кўп тилли ишчи кучи, бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурлари, мамлакатда муваффақиятли фаолият юритаётган компанияларнинг тажрибалари билан танишиш имконияти бўлади.
“GAP & IT Ladies” конференциясида IТ соҳасида муваффақиятли карьера қуришга интилаётган аёлларни илҳомлантириш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тўсиқларни бартараф этиш ва мукаммалликка эришиш стратегияларини муҳокама қилиб тўғри йўл кўрсатиш кўзда тутилган.
“Startup pitch” танлови;
Сунъий интеллеcт бўйлаб саёҳат: бизнес учун сунъий интеллект ечимлари.
18 сентябр, ҳафталикнинг 2-куни
АКТ истеъдодлари бўйича Huawei саммити
Рақамли ҳукумат: истиқболли режалар ва тўсиқлар
Ўзбекистон-Латвия форуми — АКТ сиёсати ва рақамли ҳукумат, Давлат ва хусусий секторда 5G роли, рақамли кўникмалар ва таълим, сунъий интеллект каби мавзуларни ўз ичига олади;
















