Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳеч қандай бошланғич тўловларсиз ойига 7,9 млн сўмдан тўлаб хонадон эгасига айланинг!
Nazarbek Makon турар жой мажмуаси сизга ҳеч қандай бошланғич тўловларсиз ойига 7.900.000 сўмдан тўлаб уй харид қилиш имконини беради. Қолган қисмини хонадоннинг кадастр ҳужжатларини қўлингизга олганингизда тўлайсиз.

Мажмуа майдони 2 гектарни ташкил этади. У жами 5 та 9 қаватли блокдан иборат бўлиб, 846 та хонадонни ўз ичига олади. Хонадонлар майдони 37 квадрат метр (1 хона), 52 ва 72 кв.м. (2 хона) ҳамда 92.5 квадрат метрдан (3 хона) иборат. Nazarbek Makon турар жой мажмуаси Зангиота туманининг шаҳарга яқин қисмида жойлашган бўлиб, шаҳарнинг шовқини ва зарарли ҳавосидан нафас олишдан чарчаганлар учун зўр танлов бўлади. Мажмуа яқинида Қорақамиш сув омборининг мавжудлиги ёзнинг жазирама иссиғида ҳам илиқ ҳарорат сақланиб туришига сабаб бўлади.

Мажмуада болалар ўйингоҳлари, дам олиш учун айвончалар, автотураргоҳлар қулай тарзда жойлашади. Бундан ташқари, кўп қаватли уйларнинг ўзига тегишли кичик яшил зоналари ҳам мавжуд бўлади. Ҳар бир хонадон қулай тарзда режалаштирилган бўлиб, ажойиб манзара кўриниб турадиган қулай балконга ҳам эга. Хонадонлар 2026 йилнинг учинчи чорагида топширилиши режалаштирилган.




Бошланғич тўловсиз ҳам шинам ва қулай хонадонга эга бўлмоқчи бўлсангиз, Nazarbek Makon'ни танланг ва ўз уйингизга эга бўлинг!
Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, "Тўқимачи" МФЙ
Мўлжал: Назарбек санаторияси
Мурожаат учун:
Телеграм: t.me/Nazarbek_Makon_Zarina
Instagram: instagram.com/artdevelopment.uz
Реклама ҳуқуқи асосида