Киевдаги энг кўп хорижий компания ўзбекистонликлар ҳисобига тўғри келмоқда – Украина элчиси
Украина элчиси Николай Дорошенко айни пайтда Ўзбекистон билан савдо, гарчи қиммат тушаётган бўлса-да Транс Каспий коридори, Актау ва Туркманбоши портлари орқали амалга оширилаётганини очиқлади. Шунингдек, Украина ҳукуматидаги тайинловлар Киев ташқи сиёсатидаги мақсадларига таъсир қилмаслигини айтди.
11 сентябр куни Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси билан оммавий ахборот воситалари вакиллари учрашуви бўлиб ўтди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ва Украина муносабатларидаги энг қийин масала бу логистика.
Уруш бошланишидан аввал, 2021 йил Тошкент ва Киев ўртасидаги савдо айланмаси 747 миллион долларни ташкил қилган бўлса, уруш бошлангандан сўнг кўрсаткич икки баробардан кўпроқ ҳажмга қисқарди. Украинадан Россия ҳудуди орқали Марказий Осиёга ўтувчи йўллар ёпилди.
Бироқ шу билан ҳаммаси тўхтаб қолгани йўқ - савдо айланмалари Транс Каспий, Актау порти ёки Туркманбоши портлари орқали амалга оширила бошланди. Шунга қарамай логистика ҳаражатлари қиммат, масалан: бир юк машинаси қатнов нархи 10 минг доллардан – 15 минг долларгача тушмоқда. Урушгача эса бир машинанинг қатнов нархи 4,5 минг доллар бўлган. Шунга қарамай томонлар икки давлат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ҳусусида фаол иш олиб боришяпти, дейди Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко.
Айни пайтда Украинада 312 та ўзбекистонлик тадбиркор иштирокидаги бизнеслар мавжуд. Бу борада Туркия фуқаролари етакчилик қилмоқда - 396 компания ёки мамлакатда очилган умумий корхоналарнинг деярли 13 фоизи. Ундан кейинги ўринларни Ўзбекистон (10 фоиз) ва Полша (224 та корхона, жами 7,3 фоиз).
Маълумотларга кўра пойтахт Киевдаги энг кўп хорижий компаниялар ўзбекистонликларга тегишли (175 та корхона).
Шунингдек, Николай Дорошенко Украина Олий Радаси ва Ҳукуматидаги ўзгаришларга тўхталиб, янги тайинловлар Киев ташқи сиёсатидаги мақсадларига таъсир қилмаслигини маълум қилган.
Нормуҳаммад Али тайёрлади.
Мавзуга оид
08:31 / 21.11.2024
РФ ҳужуми таҳдиди туфайли Киевдаги бир қанча элчихоналар ёпилди
14:41 / 20.11.2024
ЕИ давлатлари АҚШ ёрдами қисқарса ҳам Киевни қўллаб-қувватлашга тайёр
12:17 / 13.11.2024
Киев ЕПни Россиядан болаларни қайтаришда ёрдам беришга чақирди
10:13 / 11.11.2024