Даштобод темирйўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди
Мазкур мансабдор шахс муқаддам Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан судлангани айтилмоқда.
“Темирйўлинфратузилма” АЖнинг Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган Даштобод станцияси бошлиғи пора олаётганда қўлга олинган.
Маълум қилинишича, Даштобод станцияси бошлиғи салмоқли пул эвазига МЧЖлардан бири томонидан Тожикистондан Ўзбекистонга олиб келинадиган кўмир ортилган 100 та юк вагонни танишлари орқали божхона кўригидан навбатсиз ўтказиб бериш бўйича келишган.
У станцияда юкни тушириш жараёнида вагонлар белгиланган вақтдан ортиқ туриб қолган тақдирда темирйўл жаримасини қўлламаслик ҳамда юк белгиланган вақтда тушириб олингани бўйича ҳужжатни расмийлаштириб бериш эвазига МЧЖ вакилидан ҳар бир вагон учун 100 доллар талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда станция бошлиғи 40 та вагон учун 4 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Қайд этилишича, мазкур мансабдор шахс муқаддам Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан судланган ва ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.
Тавсия этамиз
Ёзда топ-клублар «талашиши» кутилаётган 11 ҳужумчи
Спорт | 15:30 / 01.04.2025
Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси
Жамият | 09:03 / 01.04.2025
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳолливуд актёри Вэл Килмер вафот этди
Жаҳон | 12:40
-
Креатив парк резидентларига солиқ имтиёзлари жорий этилади
Ўзбекистон | 12:21
-
Тошкент шаҳар ҳокимлиги юридик бошқармаси юрисконсулти 70 минг доллар билан ушланди
Жамият | 12:11
-
Украина Европа Иттифоқидан яна 3,5 млрд евролик ёрдам олди
Жаҳон | 12:03
Мавзуга оид

12:11
Тошкент шаҳар ҳокимлиги юридик бошқармаси юрисконсулти 70 минг доллар билан ушланди

12:52 / 31.03.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл туташувларида ўтказиш қобилияти оширилади

16:09 / 28.03.2025
Қаршида солиқ инспекцияси ходими пул талаб қилиб олганида ушланди

20:49 / 27.03.2025