Давлат думаси: Кузги чақирув эски қоидалар бўйича ўтказилади
Россия армиясига чақирилувчиларга чақирув қоғози анъанавий тарзда юборилади, деди Дума мудофаа қўмитаси раҳбари. Ҳарбий рўйхатга олиш портали ҳозирда тест режимида ишламоқда.

Фото: Александр Кряжев/РИА Новости
Россияда яқинлашиб келаётган кузги муддатли ҳарбий хизматга чақирув эски қоидалар бўйича ўтказилади, деди Давлат думаси мудофаа қўмитаси раҳбари Андрей Картаполов 21 сентябр куни РИА Новости агентлигига берган интервюсида. Унга кўра, чақирилувчиларга анъанавий тарзда чақирув қоғозлари юборилади.
Картаполовнинг тушунтиришича, электрон ҳарбий рўйхатга олиш реестри ҳозирда тест режимида ишлаяпти, шунинг учун ундан чақирув кампаниясида фойдаланилмайди. У 2025 йил 1 январгача тўлиқ ишга тушиши керак, дея қўшимча қилди Дума қўмитаси раҳбари.
Ҳарбий рўйхатга олиш реестри тест режимида ишламоқда
Бир неча кун олдин Ҳарбий ёзувларнинг ягона реестри — реестрповесток.рф сайти ишга туширилгани ҳақида маълум бўлди. Ҳозирда у Россиянинг учта минтақасида тест режимида ишламоқда: Сахалин области, Рязан области ва Мари Эл Республикаси. Хабар қилинганидек, ноябр ойидан бошлаб ҳарбий хизматга чақирув варақаларини реестрга қўйиш бошланади. Ўшанда улар Россия армиясига чақирилиши мумкин бўлганларга тарқатила бошланади.
2023 йил баҳорида қабул қилинган қонунга кўра, чақирув варақаси реестрга жойлаштирилганидан кейин 7 кун ўтгач топширилган ҳисобланади. Рўйхатда ҳарбий хизматда бўлганларнинг шахсий ва паспорт маълумотлари, улар маълумотлари, яшаш манзили, таълим, меҳнат фаолияти ва соғлиғи тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак. Ҳарбий комиссарликка келмаса, Россияда чақирув қоғози олганларнинг ҳуқуқлари чекланади.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025