Жамият | 07:30 / 25.09.2024
6871
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Malibu-2 ва Lacetti тўқнашиши оқибатида уч киши жароҳат олди

Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб кўчасида юз берган ЙТҲ оқибатида Lacetti ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳамда Malibu-2 ҳайдовчиси биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Фото: Видеодан кадр

Жорий йилнинг 23 сентябр куни соат 21:30 ларда Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси 13-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган А.К. Malibu-2 русумли автомашинаси ва ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган М.Қ. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси, 1951 йилда туғилган Х.Т.га ва Malibu-2 русумли автомашина ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид