Жамият | 08:12 / 28.09.2024
12273
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда Lacetti ва Nexia тўқнашувида 4 киши ҳалок бўлди

Кўкдала туманида Lacetti қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Nexia билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди.

Фото: Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида Lacetti бошқарувни йўқотиши оқибатида Nexia билан тўқнашди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, ЙТҲ соат 21:40 да Кўкдала — Каттақишлоқ автомобил йўли 10-километрида содир бўлган. Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Рўпарасидан келаётган Nexia’га йўл бермай, у билан тўқнашув юзага келтирган.

Ҳолат оқибатида жами 8 киши жароҳатланган. Хусусан, Lacetti’даги 5 нафар йўловчидан (1998 йилда туғилишган, барчаси синфдош бўлган) 3 нафари вафот этган.

Nexia машинасидаги 1 нафар йўловчи ҳам ҳалок бўлган. Ҳайдовчи ва орқа ўриндиқдаги йўловчи эса шифохонада даволанмоқда. Яна икки нафар жабрланган инсон жонлантириш бўлимида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид