Трамп мигрантлар «мушук ейиши» ҳақидаги ёлғони учун судга берилди
Майами судига берилган даъвога кўра, Трампнинг Спрингфилдда муҳожирлар гўёки мушук ва итларни еяётгани ҳақидаги баёнотлари нафрат ва зўравонликни қўзғатмоқда.

Фото: Gage Skidmore
АҚШнинг Спрингфилд шаҳридаги Ҳаити диаспораси вакиллари АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг орол давлатидан келган муҳожирлар уй ҳайвонларини ўғирлаб кетаётгани ва еяётгани ҳақидаги даъволари юзасидан Майами федерал судига даъво аризаси билан мурожаат қилди. 27 сентябрдаги ҳужжатда айбланувчилар рўйхатида республикачилар партиясидан вице-президентликка номзод Жеймс Дэвид Вэнс ва аввалроқ Трампнинг даъволарини қўллаб-қувватловчи хабарларни тарқатган Х ижтимоий тармоқ эгаси Илон Маск ҳам бор.
«Охирги икки ҳафта давомида ҳаитилик муҳожирлар »мушук ва ит ейиши» ҳақидаги даъволар ёлғон эканлиги ҳақида бир неча бор айтилган бўлса-да, айбланувчилар уни тарқатишда давом этмоқда. Бу баёнотлар ҳаитилик муҳожирларга туҳмат қилиш ва ҳаётини хавф остига қўйиш мақсадида тарқатиляпти», — дейилади баёнотда.
Туҳмат, нафрат қўзғатиш, зўравонликка ундаш ва ҳаитилик муҳожирлар фуқаролик ҳуқуқларини бузишга қаратилган фитна — бу The Haitian Diaspora PAC ва Office of the Haitian Diaspora гуруҳлари томонидан Трампга қўйилган айбловларнинг фақат бир қисмидир. «Ҳеч кимнинг бутун бир гуруҳ одамларга туҳмат қилишга, уларга қарши ёлғон тарқатиш орқали кундалик ҳаётини хавф остига қўйишга ҳақи йўқ», деб таъкидладилар даъво лойиҳаси муаллифлари.
Трамп муҳожирларни ит ва мушукларни еяётганликда айблади
Демократик партиядан президентликка номзод Камала Ҳаррис билан сайловолди дебатида Трамп ҳаитилик муҳожирларни мушук ва итларни еяётганликда айблаб, уларни Спрингфилддан оммавий равишда депортация қилишга ваъда берди. «Спрингфилдда улар итларни ейишади, мушукларни ейишади. У ерда яшовчи одамларнинг уй ҳайвонларини ейишади», — деди республикачи. Спрингфилд мэри Роб Рю ва шаҳар полицияси бу хабарларни рад қилди, бироқ Трамп тарафдорлари уларни тарқатишда давом этди.
Трампнинг баёнотлари ижтимоий тармоқларда кўплаб истеҳзоли изоҳлар ва постларни келтириб чиқарди. Шундай қилиб, жанубий африкалик мусиқачи The Kiffness Трампнинг сўзлари асосида Eating the Cats деб номланган сатирик трекни ёзиб чиқарди, у икки ҳафта ичида YouTubeʼда 9 миллиондан ортиқ кўрилди.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси АҚШдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Ўзбекистон | 17:39
-
Россия колонияларидаги хорижликларнинг 70 фоизи Марказий Осиё давлатлари фуқаролари
Жаҳон | 17:31
-
Россияда қийин аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 17:20
-
Полша президенти яна бир бор АҚШни ядровий қуролларини ўз мамлакати ҳудудига жойлаштиришга чақирди
Жаҳон | 17:19
Мавзуга оид

08:21
Трамп: АҚШ музокарачилари Москвага жўнаб кетди

22:24 / 12.03.2025
Кремль Путин ва Трамп учрашуви эҳтимолини муҳокама қилмоқда – ОАВ

00:42 / 12.03.2025
АҚШ ва Украина молия вазирлари даражасида нодир металлар бўйича битимни келишиб олди

20:53 / 11.03.2025