Жамият | 12:00 / 03.10.2024
1538
1 дақиқада ўқилади

Андижондаги корхонада ёнғин содир бўлди

Ёнғин кийим тикувчи фабрика ошхонасида юз бергани айтилмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Андижон вилоятидаги корхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлган. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, ҳодиса бугун 2024 йил 3 октябр куни эрталаб содир бўлган.

Маълум қилинишича, Андижон вилоят ФВБга соат 09:44 да Хўжаобод тумани «Янгиҳаёт» МФЙ ҳудудида жойлашган "Симона биллур" МЧЖга тегишли корхонанинг ишчилар ошхонасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Соат 10:00 да айтилган манзилга ўт ўчирувчилар етиб борган ва соат 10:15 да ёнғин батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида, МЧЖ биносининг 50 метр квадрат майдонда шифт қисми ёниб зарарланган.

Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид