Янгийўлда 4 ёшли қизчани зўрлашда гумонланаётган шахс ушланди
Унинг ёнида ва уйидан гиёҳвандлик моддалари топилган.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Янгийўл туманида 41 ёшли шахс ёш қизчани зўрлагани, маҳаллий аҳоли уни ушлаганида ёнидан гиёҳвандлик моддаси топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2 октябр куни Янгийўл шаҳрида яшовчи фуқаро шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс 2020 йилда туғилган И.М.га нисбатан ғайритабиий усулда зўрлик ишлатгани ҳақида маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида гумонланувчи шахс 1983 йилда туғилган фуқаро Б.Д. экани аниқланган.
Шунингдек, ўрганишлар жараёнида гумонланувчи Б.Д.нинг ёнида 15 грамм гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, унинг Янгийўл тумани ҳудудида жойлашган яшаш хонадони холислар иштирокида текширилган.
Натижада хонадон ошхонасидан 20 дан ортиқ елим идишларда, майдаланган ва қуруқ ҳолдаги марихуана гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми ва 25/273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Б.Д. процессуал тартибда ушланган.
Айни пайтда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.
Аниқланишича, айбланувчи шахс Б.Д. 2021 йилдан буён руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда туради.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
Ўзбекистон | 21:05
-
Ўзбекистон элчиси Андорра князи-ҳамраисига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистон | 20:53
-
Путин урушдан қандай чиқишни билмайди – Вэнс
Жаҳон | 20:50
-
2025 йилнинг I чорагида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми кескин ошди
Иқтисодиёт | 20:27
Мавзуга оид

16:46 / 13.05.2025
Жерар Депардье жинсий зўравонлик иши бўйича шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

08:24 / 18.04.2025
Гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи канал рекламасини тарқатган шахс ушланди

10:38 / 11.04.2025
ДХХ гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказди

11:50 / 25.03.2025