Қорақалпоғистонда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида велосипед бошқариб кетаётган шахс ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда

“Менинг юртим” телеканалида берилган лавҳада айтилишича, ҳодиса Нукус-Шуманай-Тахтакўприк автомобил йўлида тунда юз берган. 

Велосипед ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётганида “Ласетти” машинаси уни уриб юборган. 

Оқибатда велосипед ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бўлган.