ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 5 октябр куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 23:07 да зилзила содир бўлди. 

Эпицентр: Самарқанд вилояти Пайариқ тумани. Зилзила координаталари: 40,31 градус шимолий кенглик; 66,84 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=3,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 226 километр жануби-ғарбда.

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябр куни тонгда Мирзо Улуғбек туманида 2 балли ер силкиниши қайд этилганди.