Жамият | 15:08 / 07.10.2024
1151
2 дақиқада ўқилади

Тўрақўрғон тумани ҳокими мактаблардаги муаммоларни ўрганмоқда

Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов ҳамда ИИБ бошлиғи Улуғбек Муродиллаев 48-давлат махсус ихтисослаштирилган мактаб-интернатига совғалар билан келиб болалардан хабар олишди.

Синф хоналарига кириб, ўғил-қизларнинг ўқишини кузатишди. Ётоқхоналарда яратилган шароит, куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари ўрганилди.

Бу ерда вилоятнинг турли ҳудудларидан келган 292 нафар имконияти чекланган ўғил-қизлар таълим-тарбия олади. Улар мактаб таълимидан ташқари, дурадгорлик, тўқувчилик, зардўзлик, боғдорчилик ҳунарларини ҳам ўрганишади.                                    

- Биз сизларга икки карра кўпроқ эътибор қаратамиз. Давлатимизнинг ғамхўрлигига биз ҳам ҳиссадор бўлишга бурчлимиз, - деди туман раҳбари.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев туман ва шаҳар ҳокимларига ҳар ҳафтада мактаблардан хабар олиш, муаллимлар билан яқиндан суҳбат қуриб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш топшириғини берган эди.

Мавзуга оид