Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Катта инспектор-психологлар ва уларга доир ваколат ички ишлардан МГга ўтказилмоқда
Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисига биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда.
Фото: Kun.uz
Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор-психологлар ва инспектор-психологларга доир ваколатларини Миллий гвардия органларига ўтказишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Миллий гвардиянинг болалар билан ишлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг:
- маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги;
- болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларни бажармаганлик;
- жамоат жойларида тамаки ёки алкоголь маҳсулотини истеъмол қилганлик;
- вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганлик бўйича ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга доир ваколатларини мустаҳкамловчи ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилмоқда.
Мавзуга оид
08:48 / 01.12.2025
Энди боғча тарбиячилари ва психологлар ҳам касбий сертификатдан ўтади
19:08 / 26.11.2025
“Боғчага мослашув: бола учун эмас, она учун ҳам катта синов” — психологдан муҳим тавсиялар
10:11 / 17.07.2025
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига пул талаб қилган инспектор ушланди
18:07 / 31.03.2025