Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев транспорт соҳасидаги хизматларни яхшилаш бўйича топшириқ берди.
Қайд қилинишича, бунинг учун 1 мингта янги автобус харид қилинади.
Транспорт бошқармаси аҳолининг фикрини ўрганган ҳолда, барча шаҳар ва туманлардан вилоят маъмурий маркази Нурафшон шаҳри ва пойтахтга янги қатнов йўналишларини ишга туширади.
Таъкидланишича, ташкил этилаётган жамоат транспорт йўналишларининг марказида Нурафшон шаҳри туриши лозимлиги алоҳида қайд этилган.











