Жаҳон | 11:40
2514
2 дақиқада ўқилади

Россия Кривий Ригга баллистик ракеталар билан ҳужум қилди

Рус қўшинлари Днипропетровск, Харкив ва Киев областларига ҳужум қилди. Баллистик ракеталар ишлатилган.

Фото: Украина Ички ишлар вазирлиги

Россиянинг Кривий Ригга ракета ҳужуми оқибатида камида 17 киши жароҳат олди, улардан 8 нафарининг аҳволи ўртача оғирликда. Бу ҳақда 20 октябр, якшанба куни шаҳар мудофаа кенгаши раиси Александр Вилкул хабар бериб, зарба 19 октябр куни кечқурун икки баллистик ракета билан амалга оширилганини кўрсатди.

Днипропетровск област ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Лисакнинг аниқлик киритишича, жабрланганлар орасида 14 эркак ва уч аёл бор. Давлат фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотларига кўра, ярадорлардан бири қутқарувчидир.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, 15 та кўп қаватли уй, 3 та таълим муассасаси, 3 та маъмурий бино (туман ижроия қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлими, Пенсия жамғармаси), 7 та тадбиркорлик объекти, меҳмонхона, дўконлар, кафелар, черков, банк филиали ва офис бинолари шикастланган. Бундан ташқари, газ қувури, ўттизга яқин автомобил, жумладан, учта ўт ўчириш машинаси, учта полиция ва тез ёрдам машинаси зарар кўрган. Қутқарув операцияси якунланди.

Россия Украинага 135 та ҳужумкор УУА билан ҳужум қилди

18 октябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина ҳудудига 135 та дрон билан ҳужум қилди, деб хабар берди Украина Ҳаво кучлари Telegramʼда. «Душман Украинага Shahed типидаги ҳужумкор учувчисиз учоқлар ва номаълум турдаги дронлар билан ҳужум қилмоқда», — дейилади эрталабки хабарда. Учиришлар яна Курск, Орел ва Приморско-Ахтарск районларидан амалга оширилди.

Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украинанинг 14 областида 80 та дронни уриб туширишга муваффақ бўлган, радиоэлектрон кураш тизимларининг ишлаши натижасида яна 44 та дрон Украинанинг бир қатор вилоятларида «маҳаллий равишда йўқотилган». Ҳарбий ҳисобот эълон қилинган вақтда Украина ҳаво ҳудудида ўнга яқин дрон бўлган ва иккитаси Беларусга учиб кетган.

Мавзуга оид