Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Наманганда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Хитойнинг EEL компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Ташриф давомида Наманган вилоятининг Чуст туманида жойлашган 10 гектар майдонда чиқиндиларни қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Лойиҳа “Зарафшон” КСЗ ҳудудида амалга оширилади ва унинг қиймати 150 миллион долларлик тўғридан тўғри хорижий инвестицияни ташкил этади. Лойиҳа ишга тушиши натижасида 400 та янги иш ўрни яратилади.

Лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилади: 1-босқич 2025 йилнинг тўртинчи чорагида, 2-босқич эса 2026 йилнинг учинчи чорагида ишга тушади. 2024 йилда лойиҳани ривожлантириш учун 25 миллион долларлик инвестиция ўзлаштирилади.
Мавзуга оид
09:35 / 04.07.2026
Наманганда нарколаборатория фош этилди
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026