Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Афғонистон Мозори Шарифда Имом ал-Бухорий номидаги мадрасани қуриш масаласини муҳокама қилди
Афғонистон томони Ўзбекистон раҳбариятига Афғонистонга кўрсатилаётган доимий ёрдам ва қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирди.
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Афғонистон Шаҳарсозлик вазирлиги мутасаддилари ўртасида видеоконференцалоқа форматида музокаралар ташкил этилди.
Учрашувда Афғонистон томонидан, шунингдек, Балх вилояти маъмурияти, Ташқи ишлар вазирлиги бўлими, вилоят ҳудудий шаҳарсозлик бошқармаси раҳбарияти ва вакиллари қатнашди.
Томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича амалий фикр алмашдилар. Мозори Шариф шаҳрида Имом ал-Бухорий номидаги мадрасани қуриш ишларига эътибор қаратди
Афғонистон томони Ўзбекистон раҳбариятига Афғонистонга кўрсатилаётган доимий ёрдам ва қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирди.
Мазкур мадрасанинг Ўзбекистон томонидан бунёд этилиши тили ва анъаналари, маънавий қадриятлари ва маданиятлари ўхшаш бўлган халқларни янада яқинлаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026