Россиядаги меҳнат мигрантларига ортиб бораётган босимнинг сабаби – мигрантлар келадиган давлатларга геосиёсий босим ўтказишдир. Бундан ташқари, ичкарини «тозалаган» куч тузилмалари учун курашадиган бошқа «душман» қолмади, шунинг учун ҳимоясиз мигрантларга ўтилди, дейди сиёсатшунос Камолиддин Раббимов.

Kun.uz мухбири Россиядаги меҳнат мигрантларимиз билан боғлиқ вазият ҳақида мутахассислар билан суҳбат ташкил қилди. Суҳбатда сиёсатшунос Камолиддин Раббимов мигрантларга ошиб бораётган босимнинг сабаблари ҳақида гапирди.

«Россиядаги энг йирик иш биржасида 53 фоиз ишчилар етишмаётгани айтилмоқда. Путинга яқин бўлган, Марказий банк раиси Элвина Набиулина эса 72 фоиз корхоналарга ишчи кучи етишмаётганини билдирди. Нега бундай ҳолатда Россия мигрантларга кучли босим қиляпти?

Бунинг бир қанча сабаблари бор. Ташқи сабаблар: Россия вақти-вақти билан мигрантларга босим қилиш орқали мигрантлар кўп келадиган давлатларга геосиёсий босим қилишни мақсад қилади. Мисол учун, 2010 йилларда Тожикистон Россиянинг ташаббусларига йўқ, деган. Ўшанда Россия 2 самолётдаги мигрантларни қайтариб юбориш орқали Тожикистонга босим қилган эди. Бу асосан Тожикистон, Қирғизистон ёки Ўзбекистонга сигнал бериш усули, бу Марказий Кремлнинг қарори бўлади.

Бундан ташқари, ҳар доим авторитар давлатларда кучишлатар тузилмалар ўзининг борлигини, давлатдан олаётган жудаям катта ресурслари, пулларини оқлаш учун уларга «душман образи» жудаям керак. Яъни биз нимадир қиляпмиз, биз бўлмасак, осмон узилиб ерга тушиб кетади, мана шундай муаммолар кўпайиб кетади, деган маънода.

Россия ҳозир мухолифатдан тозаланди. Ичкарида ҳокимиятга зўриқиш векторларини шакллантирувчи институтлар қолмади. Мухолиф фикрлайдиган ОАВлар қолмади. Мухолиф намояндалар ҳаттоки қамоқхоналардан ҳам четга олиб чиқиб кетиляпти. Мана шундай фонда ишлатиш қулай бўлган омиллардан бири сифатида мигрантлар қолади. Россияда ултраўнг кучлар, (бир вақтлар пайдо бўлган «skinhead»лар) доим бўлган ва улар айнан мигрантларни йўқотиш тарафдори.

Россияда яна бир янги контекст пайдо бўлган. Яқинда Россия тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин айтяптики