Жамият | 10:06
1388
1 дақиқада ўқилади

Шота Руставелли кўчасида Malibu йўл четидаги темир устунга бориб урилди

ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиси ва 2004 йилда туғилган йўловчиси жароҳат олган. 

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Жорий йилнинг 16 ноябр куни соат 00:10 да Яккасарой тумани Шота Руставелли кўчаси 50-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2004 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.М. Malibu русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир устунга урилди. 

ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси — 2004 йилда туғилган Д.С. жароҳат олган. Уларга шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид