Ўзбекистон | 15:43 / 20.11.2024
1429
2 дақиқада ўқилади

ОТБ Ўзбекистоннинг иқлимга мослашиш ислоҳотлари учун 250 млн доллар ажратди

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 250 миллион доллар ажратди. Маблағ транспорт ва энергетика каби тармоқларда кам углеродли иқтисодиётга ўтиш, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалигининг иқлим ўзгаришига чидамлилигини оширишни қўллаб-қувватлайди.

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон ҳукуматининг иқлимга мослашиш учун институционал тизимини мустаҳкамлаш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш чораларини тезлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун 250 миллион доллар миқдорида маблағ ажратишни маъқуллади.

Иқлимга ўтиш жараёнини тезлаштириш дастури Ўзбекистон ҳукуматини ислоҳотнинг учта йўналишида қўллаб-қувватлайди:

муассасаларни ва давлат молия бошқарувини мустаҳкамлаш;
сув ва ер ресурслари бошқаришда, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий ҳимоя тизимларида иқлимга чидамлиликни ошириш;
транспорт ва энергетика каби тармоқларда кам углеродли иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш.

Дастур айни пайтда аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, иқтисодиётни карбонсизлантириш ва табиий офатлар ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишга устувор аҳамият беради. 

Ўзбекистон иқтисодиёти энергияни энг кўп истеъмол қиладиган давлатлар сирасига киради, шу боис дастур ҳукуматнинг 2030 йилгача ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари эмиссиясини 35 фоизга камайтириш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Бунда, камайтиришга қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш ва энергия самарадорлигини ошириш орқали эришилади, деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича бош директори Евгений Жуков.

Мавзуга оид