Янги мудофаа вазири тайинланди
Шуҳрат Холмуҳаммедов бу вақтга қадар мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли кучлар бош штаби бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Фото: Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ генерал-майор Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедов мудофаа вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
У муқаддам Ўзбекистон мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуроллантириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган, 2018 йил ноябрида президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланди. Кейинроқ фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари сифатида ишлаган.
2021 йил мартида Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимига тайинланганди. Ўша вақтда полковник бўлган Шуҳрат Холмуҳаммедовга генерал-майор ҳарбий унвони берилганди.
Шуҳрат Холмуҳаммедов 2016 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.
Бундан олдинроқ, 2019 йилдан буён мудофаа вазирлигига раҳбарлик қилиб келган Баҳодир Низомович Қурбонов Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.
Сўнгги беш йилга яқин вақт давомида Давлат хавфсизлик хизмати раиси бўлган Абдусалом Абдумавланович Азизов эса Комил Алламжоновга суиқасд иши доирасида лавозимидан озод этилган. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовга кўра, у «президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди». Унга янги лавозим берилмаган.
Тавсия этамиз
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган департамент ходими вафот этди
Жамият | 19:27
-
«Telegram ҳеч қачон шахсий хабарларни ошкор қилмаган» – Дуров Франция парламенти қарорини олқишлади
Жаҳон | 19:22
-
Тошкентда икки фуқарони Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилган чет эл фуқароси ушланди
Ўзбекистон | 19:11
-
Airbus водородда учадиган «яшил» самолётини тақдим этишни кечиктирди
Жаҳон | 19:09
Мавзуга оид

18:58 / 18.04.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

20:45 / 15.04.2025
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

17:07 / 07.04.2025
Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими бўлди

16:38 / 18.03.2025