Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Мексика, Канада ва Хитой товарларига бож жорий этилишини эълон қилди
Янги сайланган президент савдо урушини бошламоқчи ва буни гиёҳванд моддалар, хусусан фентанил ва ноқонуний мигрантларга қарши кураш билан изоҳлади.
Доналд Трамп АҚШ президенти лавозимига киришгач, Канада ва Мексикадан келадиган барча товарларга 25 фоизлик, Хитойдан келадиган товарларга қўшимча 10 фоизлик бож жорий этишни режалаштирмоқда. Бу америкалик тадбиркорлар ва истеъмолчилар учун харажатларнинг кескин ошишига олиб келиши мумкин, деб ёзди CNN.
«20 январ куни биринчи фармойишларимдан бири сифатида Канада ва Мексикадан келувчи барча маҳсулотларга 25 фоизлик бож жорий этиш бўйича барча керакли ҳужжатларни имзолайман. Гиёҳванд моддалар, хусусан фентанил ва барча ноқонуний хорижликлар мамлакатимизга киришни тўхтатмагунча, бу тариф амалда қолади», деб ёзди Трамп ижтимоий тармоқда.
Америкалик сиёсатчининг таъкидлашича, Мексика ва Канада орқали мамлакатга илгари мисли кўрилмаган даражада «жиноят ва гиёҳванд моддалар» олиб кирувчи одамларнинг катта оқими кузатилмоқда. Унинг таъкидлашича, Мексика ва Канада узоқ вақтдан бери мавжуд муаммони осонликча ҳал қилиш учун мутлақ ҳуқуқ ва имкониятга эга.
Трамп шунингдек, Хитой ўз товарларига нисбатан юқори бож тарифларига дуч келишини, бу мавжуд бўлган ҳар қандай тарифлардан 10 фоизга юқори бўлишини айтди. У агар Хитой Америкага гиёҳванд моддалар етказиб беришни тўхтатса, ўз қарорини қайта кўриб чиқишини таъкидлади.
«Хитой расмийлари менга бу ишни қилаётган гиёҳванд модда савдогарларига максимал жазо, жумладан, ўлим жазосини қўллашини айтишди. Аммо, афсуски, улар буни қилмади ва гиёҳванд моддалар мамлакатимизга мисли кўрилмаган миқдорда, асосан, Мексика орқали кириб келмоқда. Улар буни тўхтатмагунча, биз қўшимча тарифлар устига, барча Хитой маҳсулотларига қўшимча 10 фоизлик бож жорий қиламиз», деди у.
Мавзуга оид
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
09:05 / 13.06.2026