Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилишича, “Ф.Х.” МЧЖ масъул шахслари геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини олиб бориш учун “Қувасой-1” қум-шағал кони ҳудудидан ажратилган ер майдонидан 18 344 куб метр қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олган.
Натижада давлат ва жамият манфаатларига 4,1 млрд сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.











