Жамият | 15:32 / 04.12.2024
1450
1 дақиқада ўқилади

1,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган чойхона аниқланди

Чойхона шартнома расмийлаштирмасдан ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланган. 

Фото: Ўзэнергоинспекция

Фарғона вилоятининг Боғдод туманида фуқаро С.Т.га қарашли чойхона шартнома расмийлаштирмасдан ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланган. 

“Ўзэнергоинспекция” хабар беришича, ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 1 млрд 237 млн сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Мавзуга оид