Англия: «Сити». Яна

«Кристал Пэлас» – «Манчестер Сити» 2:2 
Голлар: 1:0 – 4 Мунйос, 1:1 – 30 Ҳоланд, 2:1 – 56 Лакруа, 2:2 – 68 Люис.
«Кристал Пэлас» – Ҳендерсон, Геҳи, Лакруа, Чалоба, Эзе (Девенни, 72), Сарр (Нкетиа, 77), Митчелл, Мунйос, Лерма, Ҳюз, Матета.
«Манчестер Сити» – Ортега, Люис, Гвардиол, Рубен Диаш, Уокер, Гундўған, Бернарду Силва, Матеуш Нунеш, де Брюйне (Грилиш, 86), Савио (Доку, 79), Ҳоланд.
Огоҳлантиришлар: Люис (70), Нкетиа (90+3).
Четлатиш: Люис (84).

Хосеп Гвардиола ҳафта ўртасида узоқ кутилган ғалабадан кейин яна таркиб борасидаги муаммолардан ёзғириб, Грилишдаги муаммолар ва яқинда сафга қайтган Докуни асраш зарурлиги, уни ҳар уч-тўрт кунда майдонга тушира олмаслиги ҳақида гапирди. Аммо бу шанба куни ўтказиб юборилган тезкор гол олдида арзимас муаммолар. «Манчестер Сити» жорий мавсумда еттинчи бор рақибларига дастлабки ўн беш дақиқаликда ҳисобни очишга имкон бермоқда ва аутсайдерларга хос бўлган бу кўрсаткич борасида АПЛда яққол пешқадамлик қилмоқда.

Биринчи голда Уокер ортга қайтиб, «Пэлас» футболчиси офсайддан қочиб қолишига сабабчи бўлди.

«Кристал Пэлас» қарши ҳужумларда яхши ҳаракатланди ва ўз муваффақиятини ривожлантириши ҳам мумкин эди. Лекин амалдаги чемпионлар тўпга эгалик қилишди. Тўпни рақиб ҳудудида олиб қўйган Гундўғаннинг зарбаси устунга тегди, кўп ўтмай Ҳоланд Матеус Нунеснинг узатмасидан кейин бош билан дарвозани ишғол қилди. Фақат бу ўйинда бурилиш ясамади. Иккинчи бўлимда «Сити» яна ҳисобда ортда қола бошлади. 68-дақиқада Бернарду Силванинг пасидан кейин оператив кенгликка эга бўлган Люис тўпни тўсин остидан тўрга киритиб, ҳисобни тенглаштирди. Аммо ушбу ҳимоячи 84-дақиқада зарурат бўлмаган жойда фол ишлатиб, иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди ва амалдаги чемпионлар яна бир бор очко йўқотди.

«Астон Вилла» – «Саутҳемптон» 1:0
Гол: 1:0 – 24 Дуран.