Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг «Ҳурматли эл ёшуллиси» унвони билан тақдирланди
Туркманистон президенти фармонида Комиловнинг миллий анъаналарни ривожлантириш, ёш авлодни тарбиялаш, сиёсий, иқтисодий, илмий-маданий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришдаги хизматлари алоҳида қайд этилган.
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири, айни пайтда президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комиловни Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун тақдирлади.
TDH хабарига кўра, унга «Ҳурматли эл ёшуллиси» («Hormatly il ýaşulusy») унвони топширилди.
Президент фармонида Комиловнинг миллий анъаналарни ривожлантириш, ёш авлодни тарбиялаш, сиёсий, иқтисодий, илмий-маданий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришдаги хизматлари алоҳида қайд этилган. Шунингдек, шоир Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги муносабати билан Комилов «Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллиги» юбилей медали ва ёдгорлик белгилари билан тақдирланди.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026