Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бешта вилоятда ногиронлиги бор фуқаролар 10 фоизга кўпайди
Республика бўйича 33 та туманда ногиронлиги борларнинг реабилитация қамрови 1 фоизга ҳам етмаслиги танқид қилинди.
Президент раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтяпти.
Йиғилиш кун тартибидаги навбатдаги масала ногиронлиги борлар билан ишлаш бўлди.
Йил бошидан ногиронлиги борлар Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё ва Сурхондарёда 10 фоизга кўпайди. Бу кўрсаткич 20 та туманда 12 фоиздан юқори.
Қайси ҳоким бу масаланинг ичига кириб, сабабларини ўрганди, деган саволга ижобий жавоб йўқлиги қайд этилди. Республика бўйича 33 та туманда ногиронлиги борларнинг реабилитация қамрови 1 фоизга ҳам етмаслиги танқид қилинди.
Шу боис соҳа учун масъуллар келгуси йилда реабилитация бўйича кескин ўзгариш қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Бунинг учун ҳар бир вилоят, туман шифохонасида реабилитация хизматлари йўлга қўйилади. 12 та ногиронлик реабилитация марказида эрготерапия, физиотерапия, даволаш-гимнастика хизматлари қамрови 5 карра оширилади.
7 та тиббиёт олийгоҳида реабилитация кафедралари очилади, профессор-ўқитувчилар Корея тажрибаси асосида қайта ўқитилади. Республика реабилитация марказига Корея ва Япониядан экспертлар олиб келиниб, маҳаллий мутахассислар малакаси оширилади.
Мавзуга оид
16:25 / 29.06.2026
1 июлдан хусусий компанияларда ҳам касаллик нафақаси давлат томонидан тўлаб берилади
12:53 / 24.06.2026
“Ногиронлиги бор болаларимизни сарсон қилишяпти” – Фарғонадаги Мурувват уйида махсус гуруҳ ёпилди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
18:46 / 17.04.2026