Ўзбекистонлик ёшларнинг IELTS'даги натижалари сезиларли яхшиланди
2024 йилда қарийб 53 минг нафар ўзбекистонлик ёшлар инглиз тилини билиш кўникмаларини баҳоловчи халқаро IELTS имтиҳонидан 5,5 ва ундан юқори балл олди. Бу – 2020 йилдаги кўрсаткичдан 5 баробарга юқори. Бу даврда 7–8 балл олганлар 7,4 баробарга кўпайган. Жорий йилда 332 нафар ўзбекистонлик ёшлар IELTS'дан энг юқори 8,5–9 баллни қўлга киритган.

Фото: Getty Images
IELTS имтиҳонидан 5,5 ва ундан юқори балл олган ўзбекистонлик ёшлар сони охирги 4 йилда 5 баробарга ошган. Бу ҳақда British Council ва IDP тақдим этган маълумотларга асосланиб, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев маълум қилди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, IELTS имтиҳонидан 5,5 ва ундан юқори балл олган ёшлар сони 2020 йилда 10 152 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йилда 52 706 нафарга етган. 4 йилда 5 баробарга ўсиш кузатилган.
Шунингдек, 7–8 балл (C1 даража)ни қўлга киритганлар сони 2020 йилда 1807 нафар, 2024 йилда эса 13 424 нафарни ташкил қилган. Бу борадаги ўсиш 7,4 баробарга тенг бўлган.
8,5–9 балл (C2 даража)га эришганлар сони эса 2020 йилда 14 нафар бўлган бўлса, 2024 йилга келиб 332 нафарга етган.
Аввалроқ ёшларга Work & Travel дастурлари доирасидаги йўлкира харажатлари учун ссуда ажратилиши маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Virgin Galactic космосга парвозлар нархини оширади
Фан-техника | 01:39
-
Украина учинчи F-16 қирувчи самолётидан айрилди
Жаҳон | 00:06
-
16 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:31 / 16.05.2025
-
Қўқонда аммиак билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди
Ўзбекистон | 22:26 / 16.05.2025
Мавзуга оид

15:52 / 15.05.2025
Ўзбекистонда “Ҳарвардчилар мактаби” очилади

18:28 / 20.04.2025
“Дадамга Mercedes-Benz олиб бераман” – инглиз тилини сув қилиб ичган 12 ёшли Мираббос

10:54 / 24.03.2025
ChatGPT билан мунтазам мулоқот хавфли оқибатларга олиб келиши маълум қилинди

19:00 / 04.03.2025