Қишки таътил вақтида Тошкентдан Самарқанд ва Урганчга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади
«Ўзбекистон темирйўллари» 2025 йил 12 январга қадар қатор йўналишларда қўшимча поезд қатновлари ташкил этилиши ва вагонлар сони оширилишини маълум қилди.

Фото: Kun.uz
Қишки таътил даврида йўловчиларнинг темирйўл транспорти қатновларига бўлган талабини қондириш мақсадида 2024 йил 15 декабрдан 2025 йил 12 январга қадар бир қатор йўналишларда қўшимча поезд қатновлари ташкил этилади ва вагонлар сони оширилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қўшимча қатновлар:
- Тошкент — Урганч — Тошкент йўналишида 2024 йил 17 декабрдан бошлаб 18 та қўшимча қатнов;
- Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида 2024 йил 15 декабрдан бошлаб «Афросиёб» тезюрар электропоезди қўшимча 30 та қатновни амалга оширади.
Қўшимча вагонлар:
- Тошкент — Қўнғирот — Тошкент;
- Тошкент — Термиз — Тошкент;
- Тошкент — Урганч — Тошкент;
- Тошкент — Сариосиё — Тошкент йўналишларида 2024 йил 20 декабрдан ҳар куни тўртта қўшимча плацкарт вагонлари қўшилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига 2024/25 ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан бошланади ва 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Аввалроқ «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ томонидан республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилинганди. Аммо чипталар сотиладиган электрон платформада Тошкент — Урганч, Тошкент — Бухоро, Тошкент — Нукус йўналишларида 23–31 декабр саналаридаги барча чипталар аллақачон қолмагани маълум бўлган эди. Бошқа йўналишларда эса саноқли чипталар қолган. Kun.uz мухбири ҳолатни ўрганиш ва талабалар фикрини эшитиш учун пойтахтдаги темирйўл кассаларидан бирида бўлган.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
-
НАТОнинг Atlantic Trident 25 ҳаво машғулотлари илк бор Финландияда ўтказилади
Жаҳон | 20:49
-
BYD электромобилни қувватлаш вақтини 5 дақиқагача қисқартирди
Фан-техника | 20:47
-
Трамп Лос-Анжелесдаги намойишларни бостиришга ҳаракат қилмоқда – фотосуратлар
Жаҳон | 20:46
Мавзуга оид

00:17 / 04.06.2025
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

17:56 / 18.04.2025
Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади

16:13 / 31.03.2025
Самарқанддаги саммит сабаб баъзи талабаларга қисқа муддатли таътил берилади

19:43 / 17.03.2025