Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида энг яхши сайёҳлик йўналиши деб тан олинди
Россия пойтахтида Russian Traveler Awards 2024 миллий туризм мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Танлов натижаларига кўра, Россиянинг Russian traveler журнали томонидан ташкил этилган Russian Traveler Awards 2024 миллий туризм мукофотининг эксперт ҳакамлар ҳайъати Ўзбекистон "МДҲ мамлакатларида туризм" номинациясида ғолиб деб топди.
Тақдирлаш маросимида Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.
Russian Traveler Awards мукофоти Russian traveler нашри томонидан ташкил этилади ва у асосий туризм имкониятларига бағишланган. Овоз бериш натижасида саёҳат оламидаги барча энг яхши жиҳатлар – диққатга сазовор жойлар ва маршрутлардан тортиб анъаналар ва байрамларгача аниқланади ҳамда Россиянинг туристик харитасига киритилади.
Russian traveler журнали – бу мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш ва машҳур халқаро йўналишларга бағишланган босма нашр саналади. Журнал ўз муштарийларига саёҳат ғоялари, эксперт маслаҳатлари ва фотосуратлар билан безатилган мақолаларни таклиф қилади. Мазкур нашрнинг биринчи сони 2022 йилда Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида тақдим этилган.
Мавзуга оид
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026
Свердловск областида қуюн ҳодисаси кузатилди – фотолар
10:30 / 23.06.2026
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
08:55 / 23.06.2026